UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  4 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Шуҳрат Мақсудов: "Кимгадир шу нарса керакки, гап-сўз тарқатяпти" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Кимгадир шу нарса керакки, гап-сўз тарқатяпти"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз қароргоҳида машғулотларни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари бугун "Металлург"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Биз мазкур ўйин олдидан "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Жамоанинг натижалари, турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни яхши эмас...

- Ёш футболчиларимиз ўйинни яхши олиб боришмоқда. Қайсидир ўйинларда омад етишмаяпти. Гоҳида тўп дарвозага киришни истамаяпти. Ўтган турларни ёмон ўтказдик, демаган бўлардим. Фурсатдан фойдаланиб "Бунёдкор" клуби раҳбарияти ва бош ҳомийимизга, ҳамда мухлисларга бизга ишонч билдираётгани учун миннатдорчилик билдираман. Суперлигадаги танаффус бу - кўпга келган тўй.

- Олдинда терма жамоамизни масъулиятли учрашувлар кутмоқда. Барибир истаймизми йўқми асосий рақиб Саудия Арабистони. 2015 йил Осиё кубогида Миржалол Қосимовнинг мураббийлар штабида бу терма жамоага қарши баҳсда иштирок этгансиз. Демак уларнинг кучи ва имкониятларидан хабадорсиз...
- Ушбу баҳсдан сўнг орадан 6 йил ўтди. Кўп нарса ўзгарди. Лекин Саудия Арабистони жиддий бўлиб қолган. Терма жамоамизга омад тилаб қоламан. Мураббийлар штабидан тортиб, футболчиларгача юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини чин дилдан тилайман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Сўнгги пайтларда сиз томонингизга бўлаётган танқидларга муносабатингиз...
- Кимгадир шу нарса керакки, гап сўз тарқатяпти. Шу пайтгача нечта тур ўтган бўлса, мухлислар ёки ҳакамлар билан тортишганим йўқ. Қаердан бундай гаплар чиқяпти ҳайронман. Афсуски, шундай одамлар бор. Инсоф берсин, деб қоламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика