UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  0 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  25 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди" Янгиликлар

Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди"

Бугун Ўзбекистон профессионал футбол лигаси "Насаф фарм" жамоаси кейинги йилда Про лига мусобақасида иштирок этмаслигини эълон қилди.

Бу ҳолат юртимиздаги ОАВда  ёритилди. Мухлислар эса бу хабарни турлича қабул қилишди. Клуб президенти Шуҳрат Асланов ушбу ҳолат бўйича фикрларини билдириб ўтди.

- "Насаф фарм" жамоаси бу йил 1-лига мусобақаларида чемпионликни қўлга киритди. Чемпионлик футболчилар ва мураббийлар қатори бизни ҳам хурсанд қилди, албатта. Мусобақа ғолиблиги эса кейинги мавсумда Про лигада иштирок этиш имкониятини беради. Про лига мусобақасида эса асосан Суперлигага чиқишни мақсад қилган жамоалар иштирок этиши барчага маълум.

Фарм жамоамизнинг Про лига беллашувларида иштирок этмаслиги ҳақидаги хабар футболчилар ва уларнинг ота-оналарининг дилини бироз хира қилгани аниқ. Лекин масаланинг иккинчи тарафи ҳам бор. "Насаф" футбол клубида яхши тизим йўлга қўйилган. Клуб қошида футбол мактаби фаолият юритади. Мактабнинг U-19 ва U-21 ёшдаги тарбияланувчилари ҳам ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этади. Ўз-ўзидан U-19 ва U-21 жамоаларида ёш чегараси сабаб ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган умидли футболчилар учун биз айнан "Насаф фарм" жамоасини ташкил қилган эдик. Биз ўзимизнинг мактабдан чиққан йигитларга мана учинчи йилдирки, имкон бериб келмоқдамиз. Бу жамоамизнинг асосий вазифаси бош жамоага яхши футболчиларни етказиб бериш эди. Бош жамоанинг қишки йиғинларида ҳам фарм жамоасидан футболчиларни кўрикдан ўтказиш мақсад қилинган.

Фарм жамоасининг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди ва 2025 йилда ҳам 1-Лига мусобақасида қатнашиши таъминланади. "Насаф"нинг ривожланиш стратегиясига кўра, бу маблағлар футбол мактабининг барча жамоалари, U-19, U-21 ва "Насаф фарм" жамоаларининг кейинги йилдаги мусобақаларда сифатли иштироки учун сарфланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика