"Шу ҳам футболми? Футболда фақат футболни тушунадиган инсонлар ишлаши керак!" - Акмал Холматов
29 ноя 2018 16:50
Янгиликлар
"Шу ҳам футболми? Футболда фақат футболни тушунадиган инсонлар ишлаши керак!" - Акмал Холматов
"Бу йилги футбол жуда паст савияда ўтди. Бу борада ҳамманинг ўз фикри бор, аммо мен ўз қарашларимни айтяпман. Чунки мен бировнинг фикрига ҳеч қачон аралашмайман. Боиси, ўзимнинг фикрим бор. Бу йил футбол савиядан анча узоқлашди. Бу гапларни "Ифтихор"да ўйнаганим учун айтяпман. Яна нима дейиш мумкин?
"Ифтихор"даги шароит? Қандай шароит ҳақида гапириляпти? Олтиариқда ҳеч нима йўқ. Шундай аҳволда ҳам "Ифтихор"да ўйнаган футболчиларга раҳмат айтиш керак. Бошида бизга кўп гапиришди, анча ваъдалар беришди. Лекин охирида келганда... ҳаттоки, сўнгги турда майдонга чиқишмади-ку. Йигитларни ўйинга чақириб, уларни тўплаган мураббийнинг лицензияси жамоа бошлиғида экан, аммо у ўша куни телефонини ўчириб қўйибди эмиш. Бу нима дегани? Шу ҳам футболми? Бундай аҳволда футбол ўйнаб бўладими? Бунақа эътиборда ёшлар нимани ўрганишади? Эссиз, шунча иқтидорли болалар бор эди.
Биринчидан, футбол мухлислар учун. Иккинчидан, ФУТБОЛДА ФАҚАТ ФУТБОЛНИ ТУШУНАДИГАН ИНСОНЛАР ИШЛАШИ КЕРАК! Лекин Олтиариқда нима қилишди? Фақат мақтанишади, аммо охирида келганда...
Мен шунча йил футбол ўйнаяпман-ку, лекин биринчи марта бундай аҳволга тушдим. Хўп, пул йўқдир, аммо озгина бўлса ҳам футболга эътибор ва аҳамият бериш керакми? Яна қайтараман: менинг қарашларим бўйича бу йил футбол пасайди. Сиз бемалол менинг айтганларимни ёзаверинг, ҳаммаси ҳақиқат. "Ифтихор"да эътибор ноль! Ҳозирдан футболга тушунмайдиган инсонларни ҳайдаш керак. Ҳайронман, бундай одамларни нимага клуб раҳбари қилиб қўйишади. Уларнинг мақсади футболни кўтаришми ёки пастга туширишми? ЎФАда мендан ҳам яхшироқ, футболни тушунадиган раҳбарларимиз бор. Улар нима қилишни ўзлари билишади", - дея Про-лига "B" гуруҳининг жорий мавсумига баҳо берган Акмал Холматов.
Фикрлар