Шохрух Эшбўтаев: “Собиқ жамоадошларимга қарши ўйнаш қийин бўлди”
07 май 2017 21:02
Янгиликлар
Шохрух Эшбўтаев: “Собиқ жамоадошларимга қарши ўйнаш қийин бўлди”
Олий лиганинг 9-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Муборакнинг “Машъал”клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди (3:0).
Ўйиндан сўнг жамоамиз посбони Шохрух Эшбўтаев ўйин борасида ўз фикрлари билан бўлишди.
-Ўйин жуда қийин кечди. Хавфли вазиятларга бой бўлди. Биз бир жамоа бўлиб ўйинадик шунинг учун ғалабага эришдик. “Машъал” билан ўйин қийин бўлишини билардик ва ўйингга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бажардик ва муҳими ғалабага эришдик.
-Сиз асли “Машъал” тарбияланувчиси ҳисобланасиз. Ўзингизни собиқ жамоадошларингизга қарши биринчи марта ўйнаш қийин бўлмадими?
-Собиқ жамоамга қарши ўйинаш бир томонлама қийин бир томонлама қизиқарли бўлди. Мен учун босим бўлди. Шу ўринда бугун бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга рахмат айтаман, – дейди Эшбўтаев.
“Сўғдиёна” матбуоти хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар