

Маълум бўлишича, киевликлар 40 ёшли дарвозабон билан шартномани узайтирмасликка қарор қилдилар. Шу сабабли, Шовковский мавсум якунланганидан сўнг фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, дарвозабон айни пайтда "Динамо"да 23-мавсумини ўтказмоқда. У ушбу вақт давомида 616 та ўйинда майдонга тушган.



