

Украина ва Англия терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионатининг чорак финал учрашувида Шоу 3 дақиқа 51 сонияда иккита голли пас берган бўлса, Зидан Евро-2000'да 14 учрашувда иккита голли узатма амалга оширган.
“Ғалати статистика. Менимча, бу яхши кўрсаткич. Аммо Зидан барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди ва ўзимни у билан таққослай олмайман. Албатта, бу кўрсатларнинг барчаси ёқимли, аммо ҳозир мен учун энг муҳими — турнир финалига йўл олиш, "Уэмбли"да ўйин ўтказиш ва Англия терма жамоаси мухлисларига қувонч бахш этиш", — дейди Шоу.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 ярим финалида Англия–Дания ўйнайди. Учрашув Лондон шаҳрида 8 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.



