Шоу: "Сульшернинг услуби умуман бошқача, МЮ футболчилари ундан роҳат олишмоқда"

Aslanov Jasurbek
2 янв 2019, 13:53
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу Уле-Гуннар Сульшер қўл остидаги иш таассуротлари ҳақида гапириб берди.

"Уленинг услуби умуман бошқача, биз унга кўникиб, роҳатланяпмиз. Мураббий жуда позитив ва ажойиб инсон, у клубни жуда яхши билади, чунки бу ерда анча вақт тўп тепган. Ҳаммамиз уни қўллаб-қувватлаймиз.

Мақсадимиз - кучли тўртликка қайтиш, чунки "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасисиз қолиб кета олмайди" - дейди Шоу.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports