Шота Арвеладзе: "Қайси ўринда бўлишимиздан қатъи назар, дерби – бу дерби"
05 ноя 2020 20:31
Янгиликлар
Шота Арвеладзе: "Қайси ўринда бўлишимиздан қатъи назар, дерби – бу дерби"
"Ўйлашимча, яхши ва қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар кўп бўлди. Ўйин якуни анча асабий кечди. Вазиятларга қараб роҳатландим, унутмайликки, бу футбол.
Ўйинни 8 киши бўлиб тугатдик, 2 та футболчимиз қизил карточка олди, футболда бунақаси камдан кам содир бўлади.
Кам бўлиб ҳам яхши ўйин кўрсата олдик. Бу ўйиндан сабоқ чиқаришимиз лозим.
Ўйинни томоша қилган мухлислар бошқаларга ҳам ўйин ҳақида айтиб беришса керак.
"Бунёдкор" билан ҳар доим очиқ ўйин бўлади. Уларни табриклайман!
Қайси ўринда бўлишимиздан қатъи назар, дерби – бу дерби. Бу ҳаммага қизиқ, жумладан, футболчиларнинг ўзларига ҳам.
Бугун асабийлашишлар кўп бўлди? Ҳа, кам бўлиб ўйнагандан сўнг кўп жойлар очиқ қолади, эмоциялар жумбушга келади, чарчоқ сезила бошлайди. Йигитлар ёш ва қизиққон.
Терма жамоага олдиндаги ўйинларда омад тилаймиз!", – дейди Шота Арвеладзе.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар