UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  83 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  4 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1

Шота Арвеладзе: "Грузиянинг келажаги фақат Европа бўлиши мумкин. Биз Европанинг бир қисмимиз" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Грузиянинг келажаги фақат Европа бўлиши мумкин. Биз Европанинг бир қисмимиз"

Грузия терма жамоаси собиқ футболчиси Шота Арвеладзе мамлакатдаги "хорижий агентлар" ҳақидаги қонунга қарши чиқди.

7 март куни Грузия парламенти “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Шундан сўнг Тбилисида минглаб одамлар норозилик намойишлари ўтказишди.

"Бизнинг келажагимиз фақат Европа бўлиши мумкин. Мустақилликка эришганимиздан сўнг яхши давлат бўла олдик, аммо бундай ҳал қилувчи паллада ўзимизга муаммо туғдирмаслигимиз керак.

Бизнинг танловимиз инобатга олинмаяпти, қайта кўриб чиқишга ҳам йўл қўйилмайди. Биз Европанинг бир қисмимиз.

Қарийб бир аср олдин Совет Иттифоқи Сандро Ахметели, Михаил Жавахишвили ва бошқа буюк грузинларни агент ва айғоқчи деб ҳисоблаган, уларнинг тўғри ва ватанпарварлик фаолиятига охир-оқибатда тўғри баҳо берилди.

Ҳеч қандай қонун ёки ҳукумат бошқа фикр ёки фаолият туфайли шахсни агент сифатида қоралаш учун воситага эга эмас, биз буни ўтмишда қолдирганмиз. Қонун рақобат, мухолифат ва эркинликни чеклашга қаратилган", – деди "Аякс", "Трабзонспор", "Рейнжерс" собиқ футболчиси ва "Пахтакор" собиқ устози.

"Грузиянинг келажаги Европада". Хвича Кварацхелия — мамлакатдаги норозилик намойишлари ҳақида

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика