UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Шота Арвеладзе Алишер Усмонов ва "Пахтакор"га раҳмат айтди Янгиликлар

Шота Арвеладзе Алишер Усмонов ва "Пахтакор"га раҳмат айтди

Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубогидаги ғалабалардан сўнг Шота Арвеладзе клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

"Пахтакор"нинг халқаро даражада ўсишига ёрдам берган, ҳамкорликда бажарилган ишга учун "SFI Management Group" компаниясига раҳмат айтаман. Биргаликда ишлаган ҳамкасбларимга миннатдорчилик билдираман.

Мен "Пахтакор"дек катта клубда ишлаш имкониятига эга бўлганим учун клуб раҳбарияти, саҳий инсон Алишер Бурхонович Усмоновга раҳмат айтаман. Бу ерда ишлаш жараёнида ўз тажрибамни янада оширдим. Ажойиб инсонлар билан биргаликда меҳнат қилиб, ғалабали онлардан завқ олдим. Бутун клуб ва жамоа бир мақсад йўлида ҳақиқий оилага айланганмиз. Ютуқларга эришишимизда барча шароитлар яратилган. Болалар футболига эътибор оширилиб, замонавий дастурлар ёрдамида уларнинг шуғулланишига эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда футболнинг ривожланиши учун амалга оширилаётган ишлар келажакда ўзбек футболи учун ўз мевасини беради. Ўзбекистондек чиройли юртда яшаш ва ишлаш, шарқона тарбия кўрган ажойиб одамлар билан мулоқотда янада доно инсонга айланиш мумкин. Бунинг учун Алишер Бурхоновичга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор"да ютуқлардан ташқари янада кўпроқ иш ва ҳаётий тажрибага эга чиқдим. 2020 йил жамоа ички мусобақаларда ғолиб чиқди, Чемпионлар Лигасида чорак финалгача етиб борди. Кейинги йил янада юқори марралар забт  этилиб, жамоа Осиёнинг энг кучли клубига айланиб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлида ҳаракатлар тўхтаб қолмайди. Бу йўлда клубнинг олдига қўйган мақсадлари давом этади. "Пахтакор" олға қадам босишдан тўхтамайди. Барчаси учун сиздан миннатдорман, Алишер Бурхонович! - деб таъкидлади Шота Юстинович.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика