"Шўртан": Ёш футболчи қизларни жамоага таклиф қиламиз

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2021, 17:20
Ҳурматли футбол мухлислари, азиз ғузорликлар ҳамда ватанимиз келажак авлодлари.

Хабарингиз бор, ОФК ва ЎФА талабига асосан барча профессионал футбол клубларида аёллар U-16 футбол жамоаси очилди.

“2021 йилги футбол мавсуми”нинг Ўзбекистон чемпионати аёллар U-16 учрашувларида ғузорлик қизлар финалда фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.

“Шўртан” футбол жамоасининг “ёш қалдирғочлари”, ўзларининг биринчи ютуқлари билан клуб тарихига зарҳал ҳарфлари билан битилди.

Барчангизни “Шўртан” Профессионал футбол клуби қошидаги “Шўртан-Леди” қизлар жамоасига 2007- 2008, 2009- 2010 ва 2011-2012 йилларда туғилган иқтидорли ёш ўсмир қизларни танлов асосида футбол жамоага таклиф қилади.

Манзил: Ғузор шаҳрининг “Шўртан” футбол академияси

Рўйхатга олиш 8:00 дан 17:00 гача

Мурожаат учун телефон: +998943330098

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Шўртан” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›