UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"Шўртан" Тошкент грандларини мағлуб этган Ихтиёр Каримовни истеъфога чиқарди Янгиликлар

"Шўртан" Тошкент грандларини мағлуб этган Ихтиёр Каримовни истеъфога чиқарди

Куни кеча, “Шўртан” футбол клубининг мураббийлар штабида навбатдаги ўзгариш юз берди.

"Шўртан"нинг биринчи давра кўрсаткичларини қониқарсиз деб топган клубнинг янги раҳбарияти  15-тур доирасида бўлиб ўтган “Қизилқум” - “Шўртан” учрашувидаги мағлубиятдан сўнг, жамоа бош мураббий вазифасини вақтича бажариб келган, клуб техник директори – Ихтиёр Тоғаевич Каримовни, мураббийлар – Комил Жўраев ҳамда Ботир Қодирқуловларни эгаллаб турган вазифаларидан озод этди.

“Шўртан” жамоасига янги мураббийларни жалб қилиш масаласи тез кунларда кўриб чиқилади.

Ҳозирча, “оқ бўрилар”га биринчи давра якуни муносабати билан маълум муддатга қисқа танаффус эълон қилинди.

"Шўртан" жамоасининг асосий таркибида ҳам янгиликлар бўлиши режалаштирилмоқда.

“Шўртан” жамоаси билан боғлиқ барча ўзгаришлар тафсилоти ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб турамиз.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Шўртан" клуби раҳбарияти мавсум аввалида Александр Волковни ҳам истеъфога чиқаришганди.

Ихтиёр Каримов биринчи даврада Тошкент жамоалари - "Локомотив", "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Обод"ни таслим этишга эришганди.

Бу истеъфо "Шўртан" учун жорий мавсумдаги иккинчиси бўлди.

Ҳозирча клубда ҳеч қандай кенгаш мажлиси бўлиб ўтгани йўқ. Катта эҳтимол билан бугун кечда клуб раҳбарияти янги бош мураббий ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мажлис ўтказиши кутилмоқда.


Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика