UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  1 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  2 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  7 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  3 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  9 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  13 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

“Шўртан“: Тайёргарлик Ғузорда давом эттирилади Янгиликлар

“Шўртан“: Тайёргарлик Ғузорда давом эттирилади

Теглар :  Шўртан
“Оқ бўрилар” жамоасининг ёзги тайёргарлик босқидан ўрин олган дастлабки йиғини 11-18 июль кунлари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудида ташкиллаштирилди.

Ғузорликлар 19 июль санасида пойтахтда - Миллий    Олимпия қўмитаси қошида фаолият олиб бораётган “Тиббиёт марказида” иккинчи давра ўйинлари учун тиббий кўрикдан ўтишди. Шўндан сўнг, жамоа аъзолари икки кунлик муддатда қисқагина дам олишди.

21 июлдан эса машғулотлар “Шўртан”нинг Ғузордаги қароргоҳида давом эттирилмоқда.

Дастлабки йиғин тўғрисида қисқача нималар дейиш мумкин: тоғдаги машғулотлар жараёнида мураббийлар гуруҳи футболчилар билан асосан жисмоний томондан иш олиб боришди. Бу орада эса 16 ва 18 июль кунлари “Олмалиқ” (2:1) ҳамда “Пахтакор” (3:1) жамоалари билан синов назорат баҳслари ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида асосий таркиб ўйинчилари қаторида мураббийлар майдонга кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган бир неча нафар футболчиларни ҳам туширишди. Ярим ҳимоячи Фарруҳ Ҳайдаров (“Нурафшон” Бухоро), ҳужумчи Севдиёр Ҳамроқулов (“Цементчи” Навоий, 2-лига) ва ҳимоячи Вусол Магерамов (“Металлург” Бекобод) ҳатти-ҳаракатлари мураббийлар гуруҳига маъқул келди. Шу сабаб, ушбу футболчилар “Шўртан” машғулотларида ўз иштирокларини  давом эттиришмоқда.

Вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб турган Ихтиёр Тоғаевич Каримов шогирдлари иккинчи давра ўйинлари бошлангунга қадар Ғузорда бўлишади.  
25 июль санасида эса биринчи лига мусобақаларида карвонбошилик қилаётган “Динамо” жамоаси билан синов назорат учрашуви белгиланган. Учрашув Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
   

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика