"Шўртан" раҳбарияти Александр Волковни 4та турдан сўнг истеъфога чиқарди

Narzulla Saydullayev
2 апр 2017, 20:02
Бугун кунинг иккинчи ярмида "Шўртан" ПФК нинг Ғузордаги қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Унда жамоа раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар гуруҳи ва футболчилар иштирок этишди. "Шўртан" ПФК ниниг 2017 йил футбол мавсумининг шу кунга қадар ўтказилган 4та учрашувдан сўнгги 3 тасида кетма-кет мағлубиятга учраб, қониқарсиз натижа кўрсатганлиги, қолаверса бундан олдин огоҳлатирилганлигига қарамасдан ишни тўғри йўлга қўя олмаганлиги учун бош мураббий Александр Волков истеъфога чиқарилди.

Бундан ташқари ўз устида ишламаганлиги ва натижада спорт тайёргарлигини, жисмоний ҳолатини пасайтириб юборганлиги учун футболчилар Руслан Вагапов ҳамда Жаҳонгир Жиямуродов билан тузилган шартнома муддатидан олдин бекор қилинди.

Шу кунга қадар жамоада техник директор лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Каримов "Шўртан" вақтинчалик бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia