

Миржалол Жумаев, Нуриддин Ҳасанов, Жавоҳир Ҳасанов ва Шаҳбоз Нуриддинов билан шартномалар узайтирилди.
Миржалол Жумаев ўтган мавсум «Шўртан» сафида 29 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 тадан гол ва голли узатма бор. Шаҳбоз Нуриддинов ҳам ғузорликлар сафида ўтган мавсум 29 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 2 та голли узатма бор. Жавоҳир Ҳасанов эса ўтган мавсум 22 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол урди.



