UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  12 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  29 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

"Шўртан" матбуот хизмати: Мухтор Қурбонов клубдан кетди Янгиликлар

"Шўртан" матбуот хизмати: Мухтор Қурбонов клубдан кетди

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси айни пайтда мавсумолди тайёргарликларини иккинчи босқичига киришган.

Машғулотлар Ғузор шағридаги клуб базасида олиб борилмоқда. Жамоа  тайёргарликларни барча қулайликларга эга бўлган шунингдек бошқа клублардаги мавжуд шароитлардан ҳеч қолишмайдиган ўз ихтиёридаги қароргоҳда давом эттирмоқда. Машғулотлар ҳар куни икки маҳалдан олиб борилмоқда. Ўқув-йиғин машғулотларини Қашқадарё воҳасининг етук мутахасиси сифатида танилган “Шўртан” ПФК мураббийи – Зоир Тўрақулов бошчилигидаги мураббийлар ўтказишмоқда.

Муқаддам жамоада бош мураббий вазифасида ишлаган Мухтор Қурбонов бундан буён жамоада фаолият юритмайдиган бўлди.

Клуб раҳбарияти ҳозирги кунда жамоага бош мураббий тайинлаш борасида бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда, бош мураббий масаласи январ ойида узил-кесил ҳал бўлади.

“Шўртан” жамоасини бир қанча футболчилар тарк этган. Аммо бунгача жамоада фаолият юритган тажрибали футболчилардан Элдор Тожибоев, Элдор Бойматов, Мирзакамол Камолов, Зафар Полвонов, Лазиз Убайдуллаев ва Игорь Таранлар жамоада қоладиган бўлишди. Бундан ташқари клуб раҳбарияти таркибга аввало ўз ихтиёридаги футбол мактаби тарбияланувчиларидан ва воҳамиз футбол мактабларида тарбияланган ёш футболчиларни жалб қилишга қарор қилишган. Шундай қилиб, клуб ўз сафига футболчиларни жалб қилиш борасида бор эътиборини ички имкониятга қаратади. Бу ҳолат албатта воҳамизда камолга етаётган кўплаб маҳаллий ёш футболчиларга ўз бахтларини катта футболда синаб кўриш имкониятини яратади. Ажаб эмаски, келгусида кўплаб иқтидорли янги номлар айнан “Шўртан” жамоасида юзага чиқса. Шунингдек жамоага бу йилги мавсумда хориждан футболчиларни таклиф қилинмаслиги аниқ бўлди.

Жамоа тайёргарликларни 15 январгача Ғузорда давом эттиради, кейин футболчиларга уч кунлик таътил берилади ва 18 январ куни Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтишади. Демак, бу кунгача жамоа таркиби тўлиқ шаклланиб бўлади.

Жамоа аъзолари шу куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасида йиғилишади. Ўқув – йиғин машғулотларининг кейинги, учинчи босқичи пойтахтда давом эттирилади.

Янгиликлар “Шўртан” ПФК матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика