“Шўртан” жамоасининг барча аъзолари коронавирусга тест топширишди

Narzulla Saydullayev
4 авг 2020
Хабарингиз бор, айни пайтда юртимизда пандемия туфайли Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан футбол мусобақаларига маълум муддат танаффус эълон қилинди.

ПРО-Лига мусобақасида иштирок этаётган жамоалар тайёргарликни давом эттириш билан бир қаторда коронавирусга қарши тест намуналарини ҳам топширишмоқда.

Жумладан, бугун 4 август санасида “Шўртан” клубининг қароргоҳида “Оқ бўрилар” жамоасираҳбарияти, ходимлари,мураббийлар гуруҳи ва футболчилари, шунингдек Ғузор “Марказий” стадиони ишчи-ходимлари коронавирусга қарши тест намуналарини топширишди.

Шифокорларнинг таъкидлашларича, тест натижалари 2 ёки 3 кун муддатда аниқ бўлади.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Шўртан" матбуот хизмати