"Шўртан" жамоаси германиялик мутахассис билан ҳамкорлик қилади
02 мар 16:17
Янгиликлар
"Шўртан" жамоаси германиялик мутахассис билан ҳамкорлик қилади
“Шўртан“ футбол клуби ўз инфратузилмасини ривожлантириш ва ёш истеъдодларни юқори савияда тайёрлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтирмоқда. 2024 йил охирида Германиянинг “Ганновер 96” клуби мутахассиси Андрей Вайберт Ғузорга ташриф буюриб, мураббийлар учун Европа футболи методикасини таништирган эди.
Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида германиялик мутахассисни яна “Шўртан“ футбол клуби таклиф қилди. Жорий ташриф доирасида мутахассис йил давомида жамоа ва академия мураббийлари билан иш олиб боради. Вайберт замонавий футбол методикаси бўйича тренинглар ўтказиб, мураббийлар ва ёш футболчиларга ўз билим ва тажрибасини ўргатади. Шунингдек, футболчиларнинг техник ва тактик тайёргарлигига эътибор қаратиб, уларнинг профессионал ривожланишига ҳисса қўшади.
“Шўртан“ академияси учун бу ташриф муҳим аҳамият касб этиб, келажакда жаҳон стандартларига мос футболчиларни етиштиришга замин яратади. Клуб раҳбарияти ушбу ҳамкорликни узоқ муддат давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар