"Шўртан" ФК: Алиқулов ҳали расман бош мураббий бўлгани йўқ

Narzulla Saydullayev
13 фев 2018, 14:53
Бугун сайтимизда собиқ ҳимоячи Асрор Алиқулов Ғузорнинг "Шўртан" клуби бош мураббийи бўлгани ҳақида хабар чиқди.

Ушбу хабардан сўнг "Шўртан" матбуот хизмати  бош мураббий масаласи кўриб чиқилаётганини сайтимизга маълум қилди.

Айтишларича директорлар кенгаши айни дамда бир нечта мутахассисларнинг номзодини кўриб чиқмоқда ва бу борада ҳозирча раҳбарият аниқ бир тўхтамга келмаган. Ушбу ҳафта барчасига ойдинлик киритилади. Асрор Алиқуловнинг "Шўртан"га қайтиши ҳақида гап-сўзлар бор, лекин айни пайтда расман бош мураббий этиб тайинланмаган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›