"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди

Iskandarov Abdulaziz
9 авг 2025, 10:45
Кеча Суперлиганинг 17-турида "Бунёдкор" - "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган учрашувда томонлар дурангга имзо чекди (1:1). Шу тариқа ғузорликлар 15 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан сафарда очко олди. Жамоа охирги маротаба 2010 йил шундай натижа қайд этган эди. Денилсон томонидан урилган голга "Шўртан"дан Зайниддин Тожиев жавоб қайтарган. Бу жамоаларнинг пойтахтда кечган ўн биринчи баҳс сифатида тарихга кирди. 

"Бунёдкор" навбатдаги учрашувини 13 август куни "Сурхон"га қарши ўтказса, "Шўртан" 12 август куни ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›