Шомуродовнинг вакили Трабуккига жавоб қайтарди

Alisher
28 ноя 2020, 17:22
"Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг вакили ҳисобланмиш ProSport Management агентлиги вакили Қаҳҳор Мўминов футбол агенти Марко Трабуккининг Шомуродов борасидаги фикрларига жавоб қайтарди.

"Марко яхши менежер бўлиши мумкин, аммо у футболни кам кўради ва унда кам нарсани тушунади. Ўзини италиялик футбол мутахассисидек тутмоқда. У клубнинг истеъфога чиқарилган собиқ директори.

Элдорда кўникиш жараёни кетмоқда, афсуски жароҳати сабаб 3 ҳафтани ўтказиб юборди. Кечадан олдин куни Генуя клубида асосий таркибда майдонга тушди, яхши ўйнади ва Скамакканинг голига сабабчи бўлди. Жамоа муҳим ўйинда ғалаба қозонди. Ҳаммаси жойида, у итальян тилини ўрганмоқда. Умуман барчаси режага мувофиқ кетмоқда.

Рома Ерёменко эса ажойиб футболчи ва "Ростов"да Элдорга кўп ёрдам берган. Аммо афсуски у Шомуродовга атиги иккита голли узатма  (Ерёменко - Трабуккининг мижози) берган", - дейди Мўминов.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›