

Москваликлар Соболевни ёзда сотиб олиш ҳуқуқи билан ярим мавсумга ижарага олишди.
Александр Соболев жорий мавсум Россия Премьер-лигаси тўпурари бўлиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Ҳужумчи ҳисобида 10та гол бор. Унинг энг яқин рақиблари - Элдор Шомуродов (10та гол) ва Артём Дзюба (11та гол).
Қишки трансфер ойнасида Соболевга Москванинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.


