

Маълумотларга кўра, "Челси" ва "Рома" футболчининг ижараси борасида келишиб олишган. Бельгиялик 10 ой ичида А Серия клубидан 7,5 млн. евро олади.
Лукакуни Римга "Рома"нинг эгаси бўлган Дэн Фридкин олиб келади. Америкаликда учувчи лицензияси бор.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" янги мавсум стартидан аввал бошқа ҳужумчи Элдор Шомуродовни "Кальяри"га ижарага берган эди.



