Шомуродов учун А Сериядан яна бир даъвогар топилди

Aziz Tukhtamuradov
30 июл 2022, 22:31
"Рома" футболчиси Элдор Шомуродов фаолиятини А Сериянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига "Болонья" томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Клуб Шомуродовни ижара асосида ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Аввалроқ Шомуродовга "Торино" томонидан қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Бироқ, "Рома" ва "Торино" бу борада ҳозирча келиша олмади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф