UZ

Сўнгги янгиликлар

Шомуродов "Интер"га қарши, "Рома" - "Милан" ва А Серия бошқа ўйинлари превьюси Янгиликлар

Шомуродов "Интер"га қарши, "Рома" - "Милан" ва А Серия бошқа ўйинлари превьюси

Бугун Италия чемпионатининг навбатдаги турига старт берилади.

"Верона" — "Ювентус"

"Мастифлар" ("Верона")нинг ҳимоя чизиғида муаммолар юзага келган. Чеккерини ва Колли ҳамда ҳужумчи Калинич жамоага ёрдам бера олмайди. Шу сабабли ҳам Лазанья олдинроқда ҳаракат қилади. Футболчи ўтган учрашувда кўплаб имкониятлардан унумли фойдалана олмади ва бу сафар хатосини тўғрилашга уриниб кўради. "Ювентус"да йўқотишлар кўпроқ десак муболаға бўлмайди, лекин туринликларда танлаш имконияти ҳам кенгроқлигинида таъкидлаш лозим. Кьеллини, Бонуччи, Данило ва Куадрадо бўлмайди, демак ҳимояда экспериментларни кутсак арзийди. Пирло ЕЧЛ жавоб баҳсини ҳам унутмаслиги зарур. Шу сабабли ҳужум чизиғида Кулушевски ва Кьезани кўришимиз эҳтимоли юқори.

Биринчи даврада ушбу жамоалар кутилмаганда 1-1 дурангни қайд этишган. Ўшанда "Верона" футболчилари яхши ҳимолангандилар ва бу сафар ўша ишни такрорлашга уриниб кўрадилар. Ҳа, "Ювентус" ҳаёли ЕЧЛ учрашувида бўлсада, Серия Адаги очколар ҳам туринликлар учун зарур.


"Интер" — "Женоа"

Хакимининг йўқлиги Конте учун жиддий муаммога айланиши мумкин. Яқин ўтмишда Бундеслигани ёндирган футболчисиз ҳозирги "Интер"нинг ўнг қанотини тасаввур қилиб бўлмайди. Катта эҳтимол билан унинг ўрнини Дармиан эгаллайди, бошқа чизиқлар эса "Милан"га қарши беллашувдагидек бўлиши кутилмоқда. Ҳозир эксперимент қилишнинг вақти эмас. "Женоа" Балардини қўл остида сифатли ўйин намойиш этиб, яхши серияни қайд этмоқда. Аммо Пеллегрини ва Бираски бу баҳсда "гриффонларга" ёрдам бера олмайди. Бу эса ҳимоячиларнинг ишини янада кўпайтиради. Ҳужум чизиғида бу сафар ким асосий таркибдан ўрин олиши қизиқ. Ўтган турда захирадан майдонга тушиб гол урган Шомуродов бу сафар илк дақиқалардан курашга киришади деб умид қиламиз.

Биринчи даврада Генуедаги беллашув анча сокин руҳда кечган ва "Интер" 2-0 ҳисобида зафар қучганди. Бу сафар ҳам Конте шогирдлари фаворит, аммо назаримизда букмекерлар "Женоа"га жуда паст баҳо беришмоқда. Конте жамоаси баъзан "грифонлар" каби ёпиқ ўйин кўрсатадиган клубларга қарши қийналади. Шу сабабли "Интер"га осон бўлади дейишга шошилмаган маъқулдек.


"Рома" — "Милан"

Пауло Фонсека жароҳатлар билан курашишдан чарчади, унга ҳавас қилиб бўлмайди. Ҳужумчи Жеконинг ўйнай олмаслиги аниқ бўлиб улгурган, босниялик футболчи "Брага" билан ўйинда жароҳат сабаб алиштирилганди, қўшимчасига Ибаньес ва Сантон ҳам сафдан чиқди. Смоллинг ҳам йўқлигини инобатга олсак, ҳали тўлиқ тайёр бўлмаган Кумбулла ҳеч бўлмаганда захира ўриндиғида ўтириши талаб қилинади. Ижобий янгиликлардан ярим ҳимояда муаммо йўқлигини айтиш мумкин. Пиолида бу каби муаммо йўқ. Миланликлар таркибида Диас ҳам сафга қайтди, бу эса ҳужумда қўшимча вариантларни тақдим этади. Бенассер эса худди Манжукич сингари яна жамоасига ёрдам бера олмайди. Бундан келиб чиқади-ки, Кессиэ ва Тоналлига альтернатив вариант йўқ.

Биринчи даврада "Милан" ва "Рома" ёрқин учрашув намойиш этишган ҳамда 3тадан гол уришганди. Бу сафар ҳам клублардан томошабоп, голларга бой ўйин кутишга асослар етарли. Ҳар икки жамоанинг ҳимоя чизиғини ўта ишончли деб бўлмайди. Охирги ўйинлар ва уларнинг натижасидан келиб чиқсак, "Рома" бироз устунликка эга.


"Сампдория" — "Аталанта"

Адриен Силва дисквалификация қилинган, лекин "Сампа" мухлислари бахтига Торсби соғайиб сафга қайтган кўринади. Айнан у майдон марказидаги бўшлиқни тўлдириши кутилмоқда. Аммо Колли ва Торрегросса хизматларидан ҳозирча фойдаланишнинг имкони йўқ. Мезбонлар ҳужум чизиғида эса Бальде Кейта - Квальярелла  жуфтлигини кўрсак ажаб эмас. 

Гасперини эса катта эҳтимол билан Дуван Сапатага дам беради, шу сабаб Муриэлнинг ёнида Малиновский ва Миранчук ҳаракат қилсалар керак. Ҳар ҳолда мистер машғулотларда айнан шу икки футболчини тайёрлаб бормоқда. Иличич эса, худди Пессина каби ҳозир яхши спорт формасида эмас. Бу нарсани "Реал"га қарши беллашувда ҳам сезиш қийин эмасди.

Қизиқ томони ўзаро учрашувларнинг охиргиси, Бергамода "Сампдория" 3-1 ҳисобида зафар қучган. Энди "Аталанта" сафарда рақибини хафа қилишга уринади, ҳозирги вазиятда "Реал" билан омадсиз баҳсни унутиш учун ҳам Гасперини шогирдларига ғалаба зарур. Ўша кеча ҳужумкор ўйинини кўрсата олмаган "Аталанта" бор аламини "Сампдория"дан олиши ҳеч гап эмас.


"Болонья" — "Лацио"

Мезбонлар устози Михайлович қанотга кимни қўйишга боши қотган. Томиясу ва Хикки бу учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Яна Фараго ҳам бўлажак баҳсни ўтказиб юборади. Ҳеч бўлмаса Дейкс ва Ди Сильветри қайтгани ҳамда балки ўйинга туширилиши мумкинлиги Синишани бироз кўнглини кўтаргани турган гап. Ҳужум чизиғида эса одатга кўра Орсолини ва Сансонедан олдинроқда Барроу ҳаракат қилади. "Лацио"да асосий посбон Стракоша ва Кайседо жароҳатидан фориғ бўлди, лекин асосий таркибда уларни кўрмасак керак. Шунингдек, икки бразилиялик Лейва ва Луис Фелиппенинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида. Умуман олганда, "бургутлар"нинг асосий таркиби, агар чарчоқ ёки жароҳат аралашмаса, "Бавария" билан ўйиндагидан кескин фарқ қилмайди.

Биринчи давра ўйини римликларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси (2-1) билан якунланган. Букмекерлар бўлажак беллашув олдидан ҳам айнан "Лацио"ни фаворит сифатида кўришмоқда. Албатта ЕЧЛ йўлланмасини чиндан қўлга киритмоқчи бўлса, "Лацио"нинг қоқилишга ҳаққи йўқ.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+7   
27 фев 13:54:31
Bavaria Arsenal Milan
Shomurodovdan gol kutamiz
+3   
27 фев 14:38:17
fcnasafuz
Европа клубларининг юртимиз футболчиларига эътибор каратишлари учун (фойдаси йук дейишингиз мумкин, фойдаси бор албатта) https://www.the-afc.com/news/afcsection/taremi-shomurodov-lee-kang-in-and-more-vote-for-your-afc-international-player-of Элдор Шомуродовга овоз беринг
+2   
27 фев 14:12:20
Man_Utd Norin
Eldor Interga gol uradi ko'nglim sezyapti omad
+1   
27 фев 14:29:16
Forever Gunner
Ди Марсио ёзда Боруссия Д билан Севиля Шомуродовни сотиб олишга харакат килиши мумкин дебти. Лекн хозир икки клуб хам бошка хужумчилани асосий варянт сифатида коряпти. Агар бугун Интерга карши зур уйнаб берса зур боларди чунки бу уйинни скаутлар кузатади деб уйлеман. Омад
+1   
27 фев 14:27:24
Jamshid Mirzayev
Samir Handanovic Eldorning zarbasi qarshisida ojiz qoldi degan sarlavxalarni o'qiymiz degan umiddaman.
+1   
27 фев 14:17:59
Surgeon.75
Man_Utd Norin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eldor Interga gol uradi ko'nglim sezyapti omad
Факат кунгил сезяптими а
   
27 фев 20:53:42
Otabek Turg'unov
Ливерпуль 2008 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Турмугов санга проблема керакми номерини ёз кизим
Ха той той
   
27 фев 18:34:05
Ливерпуль 2008
Otabek Turg'unov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яна ковлаябсими той бола
Турмугов санга проблема керакми номерини ёз кизим
   
27 фев 17:31:35
Milanooo
Milan boldi endi yutmasen bomidi... Genoa ga omad)))
   
27 фев 17:20:51
Otabek Turg'unov
Ливерпуль 2008 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Элдор иккита урармуш к,оравой халиги саккизоекни курмадингми
Яна ковлаябсими той бола
   
27 фев 15:37:49
GARINCHA
Элдоржон укатой Интерга гол ургин бир мазза килелик
   
27 фев 15:30:28
Haqiqat_2
Leicester City фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
APLga prevyu adminlar. Qani prevyu APLga???
Ўзи оддий бир камандани мухлисисиз, бир хиллари йўқ жойга бурнизни тиқвурасиз
   
27 фев 15:24:24
Jasur
Достон Турсунов - Хитой Суперлигаси вакили "Чунцин Лифан" клуби аъзосига айланди.
   
27 фев 15:19:52
International 1908
Interda yaxwi imkoniyat roma milan uyinida milanga qiyin buladi agar inter yutsa ancha oldinga utib ketadi
   
27 фев 14:56:20
Азамат Одилов
Элдоржон Шомуродов!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика