UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:0 (Матнли трансляция)  25 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  14 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  28 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  5 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  12 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

Шоҳруз Норхонов: "Нефтчи"да ўйнаш мен учун шарафлидир" Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: "Нефтчи"да ўйнаш мен учун шарафлидир"

"Нефтчи"га келиб қўшилган ҳужумчи Шоҳруз Норхонов Фарғона жамоасига ўтиши ҳақида гапирди.

— "Нефтчи" клубига келишингиз қандай юз берди?

— "Нефтчи" клуби ўтган мавсумдаёқ менга қизиқиш билдирган эди.Чемпионат баҳслари якунига етай деганда жамоа бош мураббийи Виталий Левченко мени келаси мавсумда жамоа таркибида кўриш истагини билдириб ўтдилар. Бош мураббий билан суҳбатлашгач менга билдирган ишончидан сўнг иккиланмасдан янги мавсумда юқори мақсадларни кўзлаган жамоа билан шартнома имзоладим.

— Йиғинлар давом этмоқда. Айтингчи, жамоага қанчалик киришиб кетдингиз? 

— Умумий қилиб айтганда, жамоага киришиш мен учун осон кечди. Сабаби,бу ерда тўп сураётган кўплаб футболчилар билан аввалдан яхши таниш бўлишимиздан ташқари кўпчилиги билан анчадан бери дўстмиз ҳам.Шу омиллар жамоага осонроқ қўшилиб кетишимда ёрдам берди.

— Оилангиз, дўстларингиз  «Нефтчи» жамоасига ўтишингизни қандай қабул қилишди?

— "Нефтчи" Ўзбекистон футболида жуда буюк клублардан биридир. Бундай жамоа шарафини ҳимоя қилиш мен учун шарафли ҳисобланади.Шунинг учун яқинларим ва дўстларим "Нефтчи"да ўйнаш бўйича чиқарган қароримни  хурсандчилик билан кутиб олиб, қизғин қўллаб-қувватладилар ҳамда жамоа сафида катта ютқуларга эришишим учун дуода бўлдилар.

— Ўтган мавсум сиз учун икки ҳил кечди. Сабаби, биринчи даврада ўйин амалиётига деярли эга бўлмаган бўлсангиз, иккинчи даврада эса "Бухоро" таркибида ҳар бир учрашувда тўлиқ ҳаракат қилдингиз. Нима деб ўйлайсиз, айни пайтда спорт формангиздан ўзингиз қониқиш ҳосил қиляпсизми?

— Тўғри таъкидладингиз, ўтган мавсум икки жамоада тўп сурдим. Лекин умумий қилиб айтсам, "Навбахор"да ҳам "Бухоро"да ҳам тўп сурганимдан афсусланишим йўқлигига қарамай, мавсумдаги ўйинларимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Янги мавсумдан умидим катта. Худо хоҳласа имкони борича кўп голлар киритиб, мухлисларни хурсанд қилиш билан бирга мусобақада тўпурар бўлиш ниятим бор.

— Жамоамиз мураббийлари ва улар қўл остида ўтаётган тайёргарлик жараёни сизда қандай таассуротлар қолдирмоқда?

— Мураббийларимизнинг  кўрсатмалари асосида кечаётган машғулотларда барчасини тўғри ва бехато бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Қисқа қилиб айтганда, ҳаммаси аъло даражада.

— "Нефтчи"даги дебют мавсумида олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?

— Мақсадим, катта куч ва бор маҳоратимни ишга солган ҳолда кўпроқ голлар уриб, жамоа билан юқори ўринларни эгаллаш ва совринларга эга чиқишдан иборатдир.

— Фурсатдан фойдаланиб фарғоналик мухлисларимизга тилакларингиз?

— Фарғоналик мухлислар футболни яхши кўришлари ҳеч кимга сир эмас. Худо хоҳласа янги мавсумда мазмунли ва ғолибона ўйинларимиз орқали мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика