UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  37 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Шоҳруз Норхонов: "Бугун кучли хоҳиш эвазига "Пахтакор"дан уч очко олдик" Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: "Бугун кучли хоҳиш эвазига "Пахтакор"дан уч очко олдик"

Бундан бир неча соатлар олдин Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган "Суғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Кескин руҳда кечган баҳсда "Суғдиёна" 1:0 ҳисобида "шерлар"ни мағлубиятга учратди ва жорий мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади. Беллашувдан сўнг эса ўйин қаҳрамони Шоҳруз Норхоновнинг фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалаба билан жамоадошларимни ва жиззахлик мухлисларни табриклайман. Бугун қўлга киритган ғалабамиз бизга кейинги турларда қўшимча куч ва ишонч беради. Менимча, бугун жамоамизда ғалабага бўлган хоҳиш ва иштиёқ юқори эди, муваффақиятдаги бош омил ҳам шу. Буни майдонда ўз ўйинимиз билан исботладик деб ўйлайман. Барча жамоадошларимни ёрдами ва захирадаги футболчиларнинг ишончи ҳам уч очкони қўлга киритишимизда муҳим аҳамият касб этди. Дастлабки учта турда салбий натижалар қайд этиб ишқибозларимизни ранжитиб қўйгандик. Шунинг учун бугун ҳар қанақасига ғалаба қозонишимиз зарур ҳисобланарди. 

Олдинги чизиққа ўтганимдан сўнг ўзимни эркин ҳис қилдим. Голли вазиятлар кўп бўлди. Ҳаво ҳарорати иссиқлиги боис биринчи бўлимда қийналдик. Иккинчи бўлимда гол урганимиздан сўнг босим йўқолди. "Пахтакор" амалдаги мамлакат чемпиони ва кубок соҳиби. Уларга етарлича қаршилик кўрсатдик ва имконият қолдирмадик",- дейди Шоҳруз Норхонов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика