Шоҳруҳ Холматов: "Бунёдкор" га қарши баҳсда жамоадошларимга омад тилайман"

Narzulla Saydullayev
12 май 2018, 10:05
Хабарингиз бор, "Сўғдиёна" ҳимоячиси Шоҳруҳ Холматов АГМКга қарши ёшлар лигасида бошидан жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Айни дамда у врачлар назоратида бўлиб турибди. Бугун биз Шоҳруҳ Холматов билан боғландик ва бўлажак баҳс олдидан фикрлари билан  қизиқдик.

- Аввало “Сўғдиёна” раҳбарияти, мураббийлар штаби ва барча жамоадошларимдан миннатдорчилик билдираман. Ҳар куни ҳолимдан хабар олиб туришибди. Ҳозир анча яхшиман. Муҳим учрашувларда жамоага ёрдам бера олмаяпман. Бўлажак ўйинда “Сўғдиёна”га  омад тилайман. “Бунёдкор” жиддий рақиб аммо мен жамоамга ишонаман. Ўйлайманки, ўйдаги мағлубиятсиз серия давом этади. Ўйинни телевизор қаршисида кузатаман ва қўллаб-қувватлайман", - дейди Холматов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›