Шоҳруҳ Гадоев: "Рақобат бўлгани яхши"

Narzulla Saydullayev
16 фев 2022
АГМК ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев Латвиянинг "Ауда" клубига қарши ўйиндан кейин championat.asia сайтига интервью берди.

"Ауда" билан ўйин ҳақида
"Латвия клубига қарши ўйин яхши ўтди ва 1:1 ҳисоби қайд этилди. Энди буёғига ҳар икки кунда бир ўйин ўтказамиз ва мавсумга тайёргарлик янада жадаллашади.

Жисмоний ҳолати ҳақида
Назорат учрашувлари ёрдамида жисмоний ҳолатимизни яхшилаб борамиз. Ҳали ҳеч ким тўлиқ 100 фоиз тайёр эмас, чунки ҳали мавсум бошланишига вақт бор ва бу нормал ҳолат.

1-турдаги Тошкент вилояти дербиси ҳақида

Суперлигани Бекободда "Металлург"га қарши ўйин билан бошлаймиз. Ҳали рақибни ўрганганимиз йўқ. Шахсий фикримча "Металлург"да бу йил яхши жамоа шаклланмоқда. Янги футболчилар келди, қизиқарли ўйин бўлади.

Қанотдаги рақобат ҳақида
Рақобат бўлган жойда ўсиш бўлади. Чунки рақобат бўлмаса ўзингизни эркин ҳис қиласиз ва бўшашасиз. Рақобат бўлса масъулият бўлади ва доим ўйинга тайёр бўласиз.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia