Шимолий Македония бош мураббийи - Португалияга қарши ўйин олдидан: "Мақсадимиз учун қаттиқ ҳаракат қиламиз"

Og'abek Samisov
27 мар 2022, 15:40
Шимолий Македония термаси бош мураббийи Благоя Милевски ЖЧ саралаши доирасида Португалияга қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Биз дунёнинг энг яхши термаларидан бирини мағлуб этдик ва энди олдимизга қўйилган мақсадимиз сари қаттиқ ҳаракат қиламиз. ЖЧга чиқиш учун бир қадам қолди.

Балки Европанинг энг кучли 20 термаси қаторига киришимиз мумкиндир", - деди Милевски.

Португалия - Шимолий Македония учрашуви 29 март куни Портуда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Og'abek SamisovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›