UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  0 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1

Шерзод Сатторов: “Ғиждувон”нинг мақсади биринчи лигада қолиш” Янгиликлар

Шерзод Сатторов: “Ғиждувон”нинг мақсади биринчи лигада қолиш”

Кеча биринчи лигада иккинчи босқичнинг иккинчи давра ўйинлари бўлиб ўтди. Хусусан Андижонда “УзДонгЖу” Бухоронинг “Ғиждувон” жамоасини қабул қилди.

Учрашувда гарчи мезбонлар ғалаба қозонган бўлсада, (4:2)шу куни ғиждувонликлар майдон эгаларига жиддий қаршилик кўрсата олди.
Андижонга атига 12 нафар футболчи ва биргина бош мураббий билан келган “Ғиждувон” жамоасида ҳам биринчи лиганинг кўплаб клублари сингари молиявий муаммолар борлиги шундан ҳам билиниб турибди. Йўқ, жамоа сафар ўйинига ҳам шифокор, маъмур ва камида 18 нафар футболчи билан ташриф буюрган бўлармиди? Хуллас учрашувдан сўнг “Ғиждувон” бош мураббийи Шерзод Сатторов билан суҳбатлашдик. Дарвоқе, 29 ёшли Сатторов маҳаллий мураббий саналади.

- Ўйинни ўзингиз ҳам стадионда бевосита кузатиб бордингиз. Йигитлар ёмон харакат қилмади. Бугун дуранг билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Аммо футболлчиларим бироз толиқиб қолди. Натижада бу мезбонларга қўл келди. Умуман олганда, майдонда тенг кураш кечди деб ўйлайман. Шогирдларимга жиддий эътироз йўқ – дея гап бошлади Шерзод Сатторов.

- “УзДонЖу” билан ўтказган биринчи ўйин ва бугунгисини солиштирганда, жамоамизда ўсиш кузатилди деб ўйлайман. Бизда асосан маҳаллий футболчилар. Мақсадимиз шулар билан курашчан жамоа шакллантириш. Бу йил эса асосий эътиборни лигада қолишга қаратамиз. Биламиз бу осон жараён эмас. Аммо охиригача курашамиз.

- Яширмайман жамоада моддий жиҳатдан муаммолар бор. Яқинда клуб раҳбариятида ўзгариш юз берди. Бунгача жамоа бошлиғи сифатида ишлаб келган Маъмур Отақулов истеъфога чиқди. Эндиликда Фарҳод Устиев фаолият юритмоқда. Янги тайинланган раҳбар имкон қадар бизга керакли шароитларни яратиб беришга интилмоқда.

- Ҳа, бугун захирадан биргина футболчини туширдим. Бизда футболчилар бор. Лекин бугунги баҳсга 12 нафар ўйинчи билан келишни маъқул топдик. Чунки кейинги тур ўз майдонимизда “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Унда ютмасак бўлмайди – дейди “Ғиждувон” жамоаси устози.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика