UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  3 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  0 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  3 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  11 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7

Шерзод Сатторов: "Ғиждувон" хусусий жамоа" Янгиликлар

Шерзод Сатторов: "Ғиждувон" хусусий жамоа"

Биринчи лига иштирокчиси "Ғиждувон" кеча 2-турдан ўрин олган "Косонсой"га қарши баҳсда ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Шерзод Сатторов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- "Косонсой"га қарши баҳсдан кўнглим тўлмади. Лекин муҳими уч очкони қўлга киритдик. Биринчи ўринда барибир натижа туради. Йигитлардан янада мазмунлироқ ўйин кутгандим, очиғи. 

- Рақиб жамоа хусусида фикрим ижобий. Косонсойликлар ўтган йилгига нисбатан жорий мавсум бироз кучлироқдек таассурот қолдирди. Уларнинг келгуси учрашувларида омад тилайман. 

- Чемпионатнинг илк турида "Хотира-79" билан рўрбарў келиб, дуранг қайд этгандик. Албатта икки очко йўқотилгани алам қилди. Ғалаба қозона олмаганимизнинг боиси таркибда ўзига яраша йўқотишлар мавжуд бўлиб, уч нафар етакчи футболчимиз дисквалификация туфайли жамоага ёрдам бера олмади. Бу ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. 

- Биласизми жамоамизнинг бош ҳомийси тумандаги тадбиркор инсон - Маъмур ака Отақуловдир. Айнан у кишининг сайи харакатлари эвазига жамоа чемпионатда иштирок этмоқда. Бизда бошқа ҳеч қандай ҳомий ташкилот йўқ. 

- "Ғиждувон" таркибини асосан маҳаллий ёшлар ташкил этмоқда. Азиз Абдуллаев ва Мансур Отақуловдан ташқари қолган футболчилар ёшлардир. Мақсадимиз энг камида 10-ўринни эгаллаш.     

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика