UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Шерзод Қосимов бу йил ҳам “Локомотив” – “Машъал” учрашувида ишлайди Янгиликлар

Шерзод Қосимов бу йил ҳам “Локомотив” – “Машъал” учрашувида ишлайди

Бугун олий лигада 5-тур ўйинлари старт олади.

Биз одатимизга кўра, 5-тур жуфтликларини бошқариб борадиган ҳакамларнинг ўтган мавсумдаги фаолиятига назар ташлаймиз.

5-тур. 15 апрель (жума)
"ЛОКОМОТИВ" – "МАШЪАЛ"
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Дониёр Сайлалов (Тошкент), Игорь Худойдатов (Тошкент).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Валерий Леткин.

Турнинг илк учрашуви 16:30да Тошкентдаги "Локомотив" стадионида старт олади. "Локомотив" ўз уйида "Машъал"ни қабул қилади. Бу беллашув пойтахтлик ҳакам Шерзод Қосимов ишониб топширилган. Аҳамиятлиси, Қосимов ўтган йили ҳам бу жамоаларнинг айнан Тошкентдаги ўйинини бошқарган ва ўшанда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба нашидасини сурган - 1:0. Умуман айтганда, Қосимов 2015 йил "Локомотив" иштирокидаги иккита ўйинда бош ҳакамлик қилган. Ҳар иккала беллашув ҳам пойтахтда бўлиб ўтиб, унда мезбонлар ғалаба қозонишган.

2015 йил олий лигада 14та учрашувни бошқарган Шерзод Қосимовнинг 4та ўйини "Машъал" иштирокидаги баҳсларга тўғри келади. Тўртта баҳснинг фақат биттасигина "газчилар" учун сафарда бўлиб ўтган. Қолган уч ўйинда "Машъал" мезбон бўлган, бироқ ғалаба нелигини билмаган.

2015 йил. "Локомотив" иштирокидаги учрашувлар
ЛОКОМОТИВ - ДИНАМО - 2:1
ЛОКОМОТИВ - МАШЪАЛ - 1:0

"Машъал" иштирокидаги учрашувлар
МАШЪАЛ - БУХОРО - 2:2
МАШЪАЛ - ШЎРТАН - 1:2
МАШЪАЛ - МЕТАЛЛУРГ - 1:1
ЛОКОМОТИВ - МАШЪАЛ - 1:0
 
"ҚИЗИЛҚУМ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар:
Бахтиёр Намозов (Тошкент), Темур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Р.Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: А.Фролов.

Тажрибали ҳакамлардан бирига айланиб улгурган Бахтиёр Намозовнинг ўтган мавсум "Қизилқум" иштирокидаги беллашувларни бошқарганида "олтин изловчилар"га умуман омад кулиб боқмаган. Сабаби, "Қизилқум" Намозов ҳакамлик қилган учта ўйининг барчасида мағлубиятга учраган. 2015 йил олий лигада 17та ўйинни бошқарган Намозовга "Пахтакор" иштирокидаги баҳсда ҳакамлик қилиш насиб қилмаган.

2015 йил. "Қизилқум" иштирокидаги беллашувлар
ОЛМАЛИҚ - ҚИЗИЛҚУМ - 2:0
СЎҒДИЁНА - ҚИЗИЛҚУМ - 4:1
ҚИЗИЛҚУМ - ЛОКОМОТИВ - 0:2

"Пахтакор" иштирокидаги беллашувлар
Йўқ
 
 
"НАСАФ" – "ҚЎҚОН-1912"
Ҳакамлар:
Азиз Асимов (Тошкент), Д.Сарсенов (Нукус), Бектурсин Канназаров (Нукус), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Бугун Қаршида "Насаф" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги беллашувни бошқарадиган Азиз Асимовга 2015 йил "аждарлар" иштирокидаги баҳсларни бошқариш чеки тушмаган. "Қўқон-1912" эса, ўтган мавсум айнан Асимов ҳакамлигидаги ўйинда "Локомотив" билан дуранг ўйнаган - 2:2.

2015 йил. "Насаф" иштирокидаги учрашувлар
Йўқ

"Қўқон-1912" иштирокидаги учрашув
ҚЎҚОН-1912 - ЛОКОМОТИВ - 2:2
 


Фурқатбек Нишонов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика