UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  0 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  5 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  1 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  7 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Шерзод Насруллаев — CAFA, Эронга қарши баҳс, Азмун ва ОКМК билан ўйиндаги ғалаба ҳақида Янгиликлар

Шерзод Насруллаев — CAFA, Эронга қарши баҳс, Азмун ва ОКМК билан ўйиндаги ғалаба ҳақида

"Насаф" жамоаси ўтган турда ўз майдонида ОКМКни мағлуб этди (2:0)

Насаф

Ҳусниддин Алиқулов - 3', Матеус Лима - 48'

Суперлига. 13-тур

24/06/2023, 20:00

0
:
2
Тугади

ОКМК

45'
90'
3'  Ҳусниддин Алиқулов
3'  Жавоҳир Сидиқов
48'  Матеус Лима
48'  Ойбек Бозоров
59'  Матеус Лима (Азизбек Амонов)
67'  Баҳром Абдураҳимов (Сухроб Нуруллоев)
90'  Ойбек Бозоров (Шаҳзод Акрамов)
90'  Жавоҳир Сидиқов (Абубакрризо Турдалиев)
90'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Жўрабек Маннонов)
7'  Анзур Исмоилов
56'  Миржамол Қосимов (Сияваш Ҳақназарий)
56'  Акром Комилов (Виталий Денисов)
77'  Санжар Турсунов (Ойбек Рустамов)
77'  Дилшод Аҳмадалиев (Элдор Бегимов)
87'  Миржаҳон Мираҳмадов (Муҳаммаданас Ҳасанов)

"Аждарлар" футболчиси Шерзод Насруллаев мазкур учрашув ва ФИФА кунларидаги CAFA мусобақаси ҳақида сайтимизга интервью берди. 

-  Умуман дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги ўйинларингиз ҳақида. CAFA турнири финалида Эрон ҳақиқий кучимизни кўрсатиб бердими? 

- Илк турда Ўмонга қарши яхши ўйин кўрсатдим, деб ўйлайман. Мураббий мени марказий ҳимоячи позициясига қўйди. Ёмон ҳаракат қилмадим. Эронга эса муносиб қаршилик кўрсатдик. Ажойиб ўйин бўлди. Биз вазиятлардан фойдалана олмадик. Гол уриб олганимизда ўйин тизгини буткул ўзгариб кетиши мумкин эди. 

- Эрон билан ўйинда улар билан тенг ўйнадик, зарбалар ҳам тенг эди. Уларнинг асосий устунлиги нимада бўлди? Азмун факторими? 

- Эрон яккакурашларда кўпроқ устунлик қилди. Иккинчи қаватда ҳужумчилари яхши ўйнади. Азмунда битта имконият бўлди ва фойдаланиб кетди. 

- Катанец сизни марказий ҳимоячи ролида ишлатди. Бу позиция сизнинг кучли тарафингиз ҳисобланмайди. Қай даражада ноқулайлик туғдирди? 

- Тўғри ҳақиқий позициям қанот ҳимоячиси. Шунга қарамай ёмон ўйин кўрсатмадим. Ноқулайликлар юзага келмади. 

- Қаршида "Насаф" ОКМКни мағлуб этди. Рақибнинг бу таркибда майдонга тушиши кутилмагандек бўлмадими? Сияваш, Боаке айнан ҳимоячиларга бош оғриқ бўладиган ижрочилар тушмади илк дақиқадан устунлик мезбонларда бўлди...

- Шунчаки ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Бизда ғалабага хоҳиш юқорилиги майдонда кўринди. Уларнинг қандай таркибда майдонга тушишидан хабаримиз йўқ эди. Сиявашни ўрнида Санжар Турсунов тўп тепди ва у ҳам муносиб ҳаракат қилди. 

- "Насаф" ўша паллада турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олганди. Қайси марказий учрашувни кўпроқ қайси учрашувни кузатдингиз? 

- Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Бизнинг вазифамиз ундан ҳам юқорига интилиш. Иккита ўйин ҳам ажойиб ўтди. "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувини кузатдим.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика