

- Биз бу беллашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. "Тракторсози" жисмоний жиҳатдан кучли жамоа эканлигини билардик. Шунга яраша уларга керакли чорани кўрдик ва ғалаба қозондик. Мавсум энди бошланди. Шу боис аста-секин ўз жисмоний ҳолатимизни яхшилаб борамиз ва ўйинимизни ҳам янада кучайтирамиз. Имкон қадар тезроқ оптимал формага кириб олишга ҳаракат қиламиз.



