UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Шерзод Каримов: "Чиройли голлар таваккал қабул қилинган қарорларнинг маҳсулидир" Янгиликлар

Шерзод Каримов: "Чиройли голлар таваккал қабул қилинган қарорларнинг маҳсулидир"

Суперлиганинг ўтган турида дарвозаларга бир-биридан чиройли голлар урилди.

Шерзод Каримовнинг "Навбаҳор" жамоасига дарвозасига бурчак зарбасидан  киритган тўпи шубҳасиз турнинг энг чиройли голи бўлди десак янглишмаган бўламиз. Равшан Ҳайдаров мураббийлигида ўз ўйинини топи бораётган "Сурхон" аввалгидек очколар улашаётгани йўқ, ҳар бир турда рақибларига муносиб қаршилик кўрсатган ҳолда очколарни жамғаришга интилмоқда. Биз бу борада жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Шерзод Каримовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Навбаҳор" билан ўйин ҳақида.

Футболимизда пандемия туфайли юзага келган танаффус сабабли анча вақт дам олдик, ўйин амалиёти кам бўлди. Шу боис ўйинга киришиб олишимиз қийин кечди. Дастлабки 15-20 дақиқада рақибнинг босимига туриб бера олдик. Боз устига биринчи бўлимда ҳаво анча иссиқ эди.

Равшан Ҳайдаров келгач ўйинимиз ижобий томонга ўзгарди.

Равшан ака билан аввал ҳам "Пахтакор"да бирга ишлаганман. Жуда катта тажриба ва кўникмага эга мутахассислар, улардан ҳар бир футболчи кўп нарса ўрганса бўлади. Биринчи галда интизомни йўлга қўймоқдалар, майдонда тартибли ҳаракат қилишимизни истамоқдалар. Болларга ишонч билан тўп тепишни, охиригача курашишни тушунтирмоқдалар. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Олдинда кутаётган ўйинларда ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз.


Учрашувдаги ташкилотчилик масаласи

Марказлашган ҳолатда чемпионатни давом эттирмоқдамиз. Ташкилотчилик яхши бўлди деб ўйлайман. Барчаси жойида, майдон ҳам яхши. Тўғри, фақат бироз иссиқ бўлганини ҳисобга олмаганда барчаси яхши.

Чиройли голлар қандай юзага келади?

Одатда чиройли голлар кўп ҳолларда таваккал қарорлар сабаб урилади. Ўша вазиятда жамоадошларим рақиб дарвозабонига ҳалақит қилишди, натижада тўп мен ўйлагандек дарвоза тўридан жой олди. Яқинда ўғил фарзандли бўлдим, голимни фарзандимга бағишладим. Бундай услубда аввал ҳам гол урганман. "Пахтакор"да тўп тепаётган чоғимда АГМК дарвозасига ҳудди шундай тўп киритганим ёдимда.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика