

Жамоа йиғин мобайнида бир қатор жамоалар билан куч синашишни мақсад қилган. Жумладан, термизликлар 23 январда “Бухоро”га қарши баҳс олиб боришади.
Қайд этиш жоизки, “Сурхон”нинг йиғинида бир қатор футболчилар иштирок этишмоқда. Жумладан, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Саламат Қутибоев, Азамат Алланиёзов, Аюбхон Нўъмонов, Асилбек Омонов каби ўйинчилар ҳозирда ушбу клуб сафида шуғулланишмоқда.
Шунингдек, тажрибали футболчи Шерзод Каримов ҳам “Сурхон” жамоаси машғулотларига қўшилди.




