Шерзод Камолов: "Янгиер"ни Гулистонга кўчиришса иш ташлаш қиламиз"
15 апр 2017 11:22
Янгиликлар
Шерзод Камолов: "Янгиер"ни Гулистонга кўчиришса иш ташлаш қиламиз"
- "Ғаллакор-Барса"га қарши ўйинда вилоят ФФ ташаббуси билан стадионимизга мухлис киритилмасликни уддасидан чиқилди. Айтишларича, стадион хавфсизлик талабларига жавоб бермас экан. Шунча пайт талабга жавоб бериб турган стадион бизнинг ўйинимизга келганда талабга жавоб бермай қолибди. Нима учун унда, йил давомида вилоятнинг катта-катта тадбирлари шу стадионда бўлди? ПФЛ ҳам уни қабул қилган-ку!
Футболчиларимизни тушлик қилишга пули йўқ, клуб на тушлик, на кечки овқатни бермайди. Зўрға эрталабки нонуштани бераяпти. Чипталар сотувидан тушадиган пулга ҳеч бўлмаса футболчиларга тушлик сотиб олса бўлади.
Вилоят ФФ Вице президенти ўйинларимизни Гулистонга кўчириш ташаббуси билан чиқаяпти. Агар шундай қарорга келинса, "Янгиер" жамоасининг барча футболчилари иш ташлаш қилади, биз майдонга чиқмаймиз, биз маҳаллий мухлисларимиз қаршисида улар учун ўйнаймиз, тушлик бермаса ҳам.
"Янгиер" мухлисларини елкасига энди шамол текканида бу каби ишлар кузатилиши ўзбек футболининг яна бир фожеаларидан бери ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар