UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  3 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  26 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  19 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  11 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1

Шерзод Ҳакимов: “Локомотив”га қарши ўйинда йўқотишлар бор эди” Янгиликлар

Шерзод Ҳакимов: “Локомотив”га қарши ўйинда йўқотишлар бор эди”

Олий лиганинг 25-тур якунларига кўра, рамзий терма жамоа тузиб чиққандик. Ундан “Нефтчи” ҳужумчиси Шерзод Ҳакимов ҳам ўрин олди.
“Локомотив”га қарши бахсда фарғоналик ҳужумчи узоқ масофадан зарба йўллаган холда, рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этди. Аммо "Нефтчи" якунда мағлубиятга учради.

- “СА” талқинига кўра 25-тур рамзий терма жамоасидан ўрин эгалладингиз. Бундан хабарингиз борми?
 - Йўқ энди сиздан эшитиб турибман. Агарда шундай бўлса, бундан хурсандман.

- Аслида ҳар бир турдан сўнг бериб бориладиган рамзий терма жамоани кузатиб борасизми?
- Ҳа, албатта. Бу ҳар бир футболчи учун қизиқарли бўлса керак. Лекин “Локомотив”га қарши ўйиндан сўнг рамзий терма жамоадан ўрин эгаллашимни кутмагандим.

- Тошкентдаги ўйинда узоқ масофадан зарба бериб гол урдингиз. Шунда таваккал қилганмидингиз ёки ишонч бормиди?
- Албатта гол уришга ҳаракат қилганман. Ишонч ҳам бўлган.

- “Локомотив”га қарши учрашувда гол уришдан ташқари битта голга ассисентлик ҳам қилдингиз. Умуман олганда шу куни кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ўйинимга муносиб баҳони мураббийлар ва мухлислар беради. Лекин шахсан ўзим қониқдим дея оламан.

- Гарчи жамоангиз икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, якунда мағлубиятга учради. Ғалабани сақлаб қолиш учун нима етишмади деб ҳисоблайсиз?
- Тўғри, учрашув биз учун аввалига ёмон бошланмади ва биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришдик. Биласизми бу ўйинда асосий таркибнинг уч нафар аъзоси Сардор Раҳмонов, Акмал Холматов ва Сардор Мирзаев жамоага ёрдам бера олмади. Чунки улар давралар оралиғида айнан “Локомотив”дан ўтишганди. Шунинг учун ўзаро келишувга биноан уларнинг ўйнашига руҳсат йўқ эди. 


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика