UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  37 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Шерзод Аъзамов: "Биринчи ўйиндаги хатолардан тўғри хулоса чиқардик" Янгиликлар

Шерзод Аъзамов: "Биринчи ўйиндаги хатолардан тўғри хулоса чиқардик"

"Насаф" - "Ал Аҳли" (2:1) ўйини якунлангач "микст-зона"да "аждарлар" ҳимоячиси Шерзод Аъзамовнинг учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


"Ўйин қизиқарли кечди. Ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қилди. Ўйлашимча, ўйин мухлисларга манзур келди. Бизнинг жамоа яхшироқ ўйнади ва ғалабага лойиқ эди. Учрашув сўнггида натижа учун ҳимоявий ўйин кўрсатдик. Имкон қадар яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Ғалабанинг асосий омили - жамоавий яхши ўйин кўрсатдик. Барча ҳамжиҳатликда ҳаракат қилди. Ўтган учрашувдаги хатолардан тўғри хулосалар чиқарилди. Бу баҳсга мураббийларимиз бизни яхши тайёрлашди. Бу эса бугун ўз мевасини берди. Сафардаги баҳсни ҳам бой бермасак ҳам бўларди. Лекин баъзи хатоларимиз эвазига бу амалга ошмай қолганди. Гуруҳдан чиқишга кўзимиз етади. Асосийси шу темпда давом этиш лозим. Кейинги ўйинларда керакли натижаларни қўлга киритиш даркор. Мураббий учрашувдан сўнг барчани ғалаба билан табриклади ва кейинги учрашувга тараддуд кўриш кераклигини таъкидлади. Энди бор диққат-эътибор чемпионат доирасидаги "Шўртан"га қарши кечадиган беллашувга қаратилади. Кейинги баҳсларда ҳам ишқибозларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз", - деди Шерзод Аъзамов.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика