UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  18 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

"Шердор" Самарқандда Ҳоким кубогининг финалига йўл олди Янгиликлар

"Шердор" Самарқандда Ҳоким кубогининг финалига йўл олди

Бугун Самарқандда Ҳоким кубоги-2014 нинг икки ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.
Жумладан Нуробод туманининг "Меҳнат" стадионида ўтган учрашувда Самарқанд шаҳрининг Биринчи лигадаги жамоаси "Шердор" ҳисобида ғалаба қозониб финалга йўл олди.

Учрашувнинг дастлабки  дақиқаларидаёқ майдон эгалари ҳужумкор ўйин кўрсатиб, дастлабки тўпни киритиш имкониятига эга бўлган эди.  Юнус Суюновнинг яқин масофада йўл қўйган хатоси туфайли ҳисоб очилмади.

Шундан сўнг ҳужум қилиш навбати "Шердор"га насиб этди. Кетма-кет 3 дақиқа ичида икки тўп киритган меҳмонлар биринчи бўлимни шу ҳисобда якунланишига сабаб бўлди.
Иккинчи бўлим тўлиқ "Шердор" устунлигида бошланди. Кетма-кет ҳужумлар гоҳ самарасиз якунланса, гоҳ дарвоза тўсини Буронни голлардан асради. Майдонни иккинчи яримида ўтган бўлим шу ҳисобда якунланди. Шердор Самарқандда бўлиб ўтаётган Ҳоким кубоги-2014 финалига йўл олди.

Ҳоким кубоги-2014. Самарқанд
Ярим финал. "Меҳнат" стадиони (Нуробод)

Бурон - Шердор  1:2 (1:2)
Голлар:
  0-1 Ислом Сапаров, 0-2 Дилшод Турсунов ,

Шердор: Шоҳруҳ Салоҳиддинов, Озод Турсунов, Бахтиёр Ачилов, Убайдулла Набиев, Амиржон Аминжонов, Анвар Носиров, Санжар Акрамов, Турғун Қобилов, Дилшод Турсунов, Бобошер Бобооҳунов, Ислом Сапаров,
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Ғолиб Сарибоев, Феруз Маҳмуджонов, Исломов Шоҳруҳ, Абдурашидов Бердиёр, Эшмуродов Илҳом
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика