UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  1 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  1 20:52АПЛ клубида бош мураббий истеъфоси рўй берди  0 20:30"Динамо" БААда Россиянинг бир нечта клубига қарши назорат учрашувлари ўтказади  1 20:03Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."  0 19:48Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида янги пост қолдирди  21 19:36"Нефтчи"дан кетган легионер "Динамо"га ўтиши мумкин  2 19:20"Трент ҳимоячи эмас..."  3 18:39Эшитдик-да! "Нефтчи" футболчиси "Бунёдкор"га ўтмоқда  6 18:06"Динамо" назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  2 17:40Расман: "Ланс" сардори "Ренн"га ўтди  2 17:09Ҳакамлар маркази раҳбари лавозимидан озод этилди  5 16:50Қозоғистон Черчесовга имконият берадиган бўлди  5 16:10"Реал" либосларини "Депортива Минера" кийиниш хонасидан ўғирлаб кетишди  0 15:29Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!  47

Шерали Жўраев: “Мақсадимизнинг бир қисмини бажардик” Янгиликлар

Шерали Жўраев: “Мақсадимизнинг бир қисмини бажардик”

Ўтган мавсумларга қараганда, жорий йилда “Қизилқум” жамоасининг ўйинларида ўзгариш юзага келганлиги кузатилмоқда.
Кончилар асосан маҳаллий футболчиларга эътибор қаратаётганликларига қарамай, мавсумнинг биринчи даврасини ёмон ўтказмади.

13-турда Юрий Лукин шогирдлари Навоийда “Сўғдиёна”ни қабул қилди ҳамда 1:0 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг “Қизилқум”нинг очколари сони 17 тага етди ҳамда улар биринчи даврани 7-ўринда тугатишлари аниқ бўлди. “Сўғдиёна”га қарши кечган беллашувдан кейин жамоа етакчи футболчиси Шерали Жўраев билан боғланиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Шерали, “Сўғдиёна” устидан қозонилган ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди?


- Биринчи навбатда жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйганлигимиз, ғалаба йўлида кўрсатган иштиёқимизнинг самараси билан қўлга киритилди. Ўтган турда “Металлург” майдонидан бир очко билан қайтганимиздан сўнг, йигитларнинг кайфиятлари ёмон эмасди. Чунки бекободда очко олиш, нафақат кучли жамоаларга, ўртамиёналар учун ҳам мушкул ҳисобланарди. Сафардан очко билан уйга келганимиз, бизни янада руҳлантирди. “Сўғдиёна” ўйинларини таҳлил қилиб чиққанимиздан кейин, рақиб бизга қийинчилик туғдириши сезгандик. Шунинг учун ҳам тайёргарлик маромида бўлди. Жамоавий келишган ҳолда майдонда тўп сурдик. Бу эса ғалаба қозонишимизга сабаб бўлди дейиш мумкин.

- Учрашувдан аввал жиззахликларнинг сизларга қийинчилик туғдиришини тахмин қилганмидингиз?

- Албатта, шундай бўлишини тахмин қилгандим. Яхши биласизки, “Сўғдиёна” айни пайтда турнир жадвалининг сўнгги поғоналарининг бирида турибди. Уларга ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Биринчи даврани ким ҳам ғалаба билан тугатиб, таътилга чиқиб кетишни истамайди дейсиз. Шу боис Даврон Файзиев шогирдлари ғалаба учун келганликлари яққол билинди. Яхши, жамоа эканлигини кўриниб турибди. Негадир, қуйида турганлигига ҳайрон бўлдим. Аслида жамоанинг кўрсатаётган ўйини ёмон эмасди.

- 1:0 ҳисобига ўйинга мос бўлдими?

- Менимча йўқ. Чунки биз бундан ҳам кўпроқ тўп киритишга қодир эдик. Фақат, омад келмади. Мисол учун менда ҳам гол киритиш учун учта қулай вазият бўлганди. Уларнинг бирортасидан фойдалана олмадик. Қолаверса, ҳужумчиларимизда ҳам шундай имкониятлар юзага келди. Якуний зарбани беришда оқсадик.

- Бу ҳисоб қалтис ҳисобланарди. Шу боисдан ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар ғалабага шубҳа билан қараган бўлсангизлар керак?


- Нега? Ғалаба қозонишимизга ишонч бор эди. Агар “Сўғдиёна”ни енга олмасак, уларга қарши ўйнамай қўйган бўлардик. Тўғри, ҳисоб таҳликали бўлганлиги туфайли, беллашув сўнггига қадар бироз саросимага тушган ҳолда ўйнадик. Футболда ҳамма нарса бўлиб кетиши мумкинлигини, мазкур ҳисоб бирдан ўзгариб қолишини ҳис қилиб турардик. Шу боисдан беллашув поёнига қадар ташаббусни бой бермасдан, олдинга ташландик.

- Биринчи даврадаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик дея оласизми?

- Шундай дейишимиз мумкин. Чунки учрашувни кузатгани келган ишқибозларимиз ҳам кўрсатган ҳаракатларимиздан мамнун эканликларини сездик. Лекин, юзага келган вазиятлардан гол кирита олмаганимиздан, улар ранжиганликлари ҳам билинди. Шунга қарамай, биринчи даврадаги ўтказган энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик.

- Биринчн даврадан сўнг 7-ўринда турибсизлар. Бундан қониқиш ҳосил қилдингизларми?


- Аслида 20 очко билан таътилга чиқишни мақсад қилгандик. Лекин, аввалги тур беллашувларида ғалабани қўлдан чиқариб юборганимиз натижасида бунга эриша олмадик. Шундай бўлса-да, ҳозирги ҳолатимиздан ҳам хурсандмиз. Мавсум бошида қўйилган вазифани ярмини бажаришга муваффақ бўлдик. Энди иккинчи даврага қадар тайёргарлигимизни янада кучайтиришимиз ҳамда мавсумни олтинчи ўринда тугатишимиз лозим. Айнан шу вазифа клубга қўйлиган. Бир қатор мағлубиятларимизни инобатга олмасак, биринчи давра “Қизилқум” учун яхши кечди.

- Сафардаги учрашувларда эса ҳар доим ҳам очкони қўлга кирита олмадингизлар. Меҳмондаги баҳсларда жамоага ишонч етишмадими?


- Тўғри, ишонч етишмади. Қолаверса, кузатган бўлсангиз, биринчи давранинг сафардаги учрашувларида “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Олмалиқ” клубларига қарши қийин учрашувларда тўп сурдик. Мана шу тўқнашувларда омад ҳам етишмади. Сўнгги дақиқаларга борганда кутилмаганда ўз дарвозамиздан гол қўйиб юборган пайтларимиз ҳам бўлди. Умуман, сафарда ўзимиз кутган даражада ўйин кўрсата олмадик. Бунда футболчиларнинг айблари борлигини яширмайман. Иккинчи даврада шу камчиликимизни беркитишга уринсак, ёмон бўлмасди.

- Биринчи даврада кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?


- Ўзимга баҳо берсам бўлмайди. Яхшиси, бу саволни жамоа бош мураббийига берсангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Мен қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Қолаверса, ўз устимда янада кўпроқ ишлашим, хатоларимни такрорламаслик устида бош қотиришимга тўғри келмоқда.

- Мавсум бошида Владимир Шишеловни гол киритмаётганлиги борасида кўплаб танқидлар бўлаётганди. Володя сўнгги икки турда эса гол киритишни уддасидан чиқди. Иштахаси энди очилган пайтда эса биринчи давра тугаб қолди...


- Шишелов тажрибаси ниҳоятда катта бўлган футболчи ҳисобланади. Тўғри, мавсум бошида Володя гол кирита олмади. Лекин, жамоадошларимизга гол киритиш учун вазиятлар яратиб бериб турди. Унга нисбатан бўлган танқидлар борасида бир нима дея олмайман. Мана, формасига кириб олган кўринади, вазиятларни гол билан тугатмоқда. “Сўғдиёна” билан учрашувда ҳам биргина имкониятни чиройли голга айлантирди. Ўйлайманки, унинг голлари сони иккинчи даврада янада ошади. Бу билан чекланиб қолишига ишонмайман.

- Олдинги мавсум билан солиштирганда жамоада қандай ўзгаришлар кузатилди?


- Бор, ўзгаришлар. Ўтган мавсум жамоада ўйнамаган бўлсам-да, клубнинг ўйинларини кузатиб боргандим. Негадир, клубда пасайиш юзага келганди. Жорий мавсумда эса клубга бўлган эътибор, таркибдаги ўзгаришлар натижасида ҳаммаси юқори даражага чиқди. Бир неча йиллардан бери “Қизилқум”ни молиявий муаммолар қийнаб келарди. Ниҳоят, жорий йилда ушбу муаммо ҳал этилди. Бу ҳам футболчиларнинг иштиёқларини янада оширди. Ўтган йилларда клуб элитада жон сақлаш учун ҳаракат қилган бўлса, эндиликда юқори ўринлар учун курашмоқчимиз. Шундан ҳам билиш мумкинки, “Қизилқум”да катта кўламдаги ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

- Давралар оралиғи пайтида жамоада ўзгаришлар бўлиши мумкинми?


- Бир қатор чизиғларни кучайтирилишига эътибор қилинса керак. Буни кўпроқ мураббийлар штаби яхши билишади. Шу боисдан кимлар келади, кимлар кетади, фақат улар жавоб беради. Иккинчи даврада таркибимизга янада тажрибали ўйинчилар келиб қўшилишига ишонаман.

“Аср футболи”  газетаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика