Шерали Жўраев: "Ғалаба осонликча қўлга киритилмайди"
11 апр 2016 10:43
Янгиликлар
Шерали Жўраев: "Ғалаба осонликча қўлга киритилмайди"
— «Обод»га қарши ўйин олдидан рақибнинг бир неча учрашувлари видео ёзувларини кўриб ўргангандик, — деди Шерали Жўраев. — Уларнинг қандай кучга эга эканлигини яхши билардик. Шу боис, ўйинни юқори суръатларда бошлашга уриндик. Учрашув бошида ҳисобни очганимиз бизга акс таъсир қилди. Олдинги ўйинларда ғалаба қозонганимиз учунми бироз хотиржамликка берилдик. Натижада рақиб бизни жазолади. Кетма-кет икки бор ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Яхшиямки, ўйин охиригача ҳужумкорликни сусайтирмай гол киритдик ва мағлубиятдан қутулиб қолдик. Ишонаманки, бу учрашув келгусида жамоамиз учун жиддий сабоқ бўлади. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар уни ҳурмат қилишимиз ва майдоннинг ҳар бир қарич ерида тўп учун кескин курашишимиз зарур. Ғалаба эса осонликча қўлга киритилмайди, - дейди Шерали Жўраев.
«Қизилқум» ПФК матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар