"Шеффилд"га қарши ўйин олдидан "Челси" йўқотишларни маълум қилди
15 дек 2023 19:14
Янгиликлар
"Шеффилд"га қарши ўйин олдидан "Челси" йўқотишларни маълум қилди
"Челси" матбуот хизмати "Шеффилд"га қарши ўйин олдидан таркибдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этиш керак, Марк Кукурелья, Рис Жеймс ва Роберт Санчес жароҳати сабабли дам олиш кунларидаги учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди. Кукурельянинг тўпиғида жароҳат аниқланган. Жеймс эса ушбу ҳафта якунига қадар яна бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади ва тикланиш дастурига кўра шуғулланишни бошлайди.
Айни дамда Трево Чалоба, Бен Чилуэлл, Уэсли Фофана, Нони Мадуэке каби футболчилар тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Ромео Лавия "Челси"нинг индивидиуал машғулотларига қайтган бўлса, Кристофер Нкунку ва Мало Гюсто тўлақонли тарзда машғулотларни давом эттирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар