

Турнир ғолиблиги Эрон терма жамоасига насиб этган бўлса, Ўзбекистон, Таиланд, Вьетнам ҳамда Австралия терма жамоалари ЖЧ йўлланмасини қўлга киритдилар.
Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайҳ Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа ушбу терма жамоаларни барчасини табриклади ва юқори савиядаги ташкилотчилик учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.
"Эрон терма жамоасини чемпионлик билан табриклайман. ЖЧда Осиё шарафини ҳимоя қиладиган бешта кучли терма жамоага эга эканлигимиздан хурсандман.
Турнир муваффақиятли тарзда ташкил қилинди. Бунинг учун маҳаллий ташкилотчиларга, Ўзбекистон футбол федерациясига миннатдорчилик билдираман", - дейилади ОФК президенти баёнотида.



