UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  8 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  100 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

Шавкат Саломов: "Сурхон"да тенг кучли 22 футболчи йўқ" Янгиликлар

Шавкат Саломов: "Сурхон"да тенг кучли 22 футболчи йўқ"

Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Сурхон” (3:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг термизликлар етакчиси Шавкат Саломовнинг ўз фикрларини билдирди:

"Аввало Наманган аҳли ва “Навбаҳор” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Наманганликлар мазкур баҳсда ҳаққоний тарзда зафар қучишди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Мана бешинчи баҳсдирки, жамоамиз битта таркиб билан ўйнамоқда. Албатта, бу натижаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Хабарингиз бор, “Сурхон” клуби кутилмаганда Суперлига иштирокчисига айланди. Шу боис, жамоамиз сафида тенг кучга эга бўлган 22 нафар футболчи йўқ ва жамоадошларимда чарчоқ аломатлари сезилмоқда. Бундан ташқари, йигитлар жисмоний жиҳатдан ҳам устун эмаслар. Таркибимиздан асосан ёш футболчилар ўрин олишган.

Айрим сабабларга кўра, асосий таркибнинг 4 нафар футболчиси ҳам бугун майдонга туша олмади. “Навбаҳор” эса ушбу таркиби билан анча йиғин ўтказди ва жамоада ўйин амалиёти шаклланган.

Худо хоҳласа, жамоамиз кейинги учрашувларда ижобий натижа қайд этади, деган умиддаман", - дейди Саломов.

"Сурхон" ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика