Шавкат Саломов: “Муҳими жамоа ғалабаси”
30 май 2016 08:00
Янгиликлар
Шавкат Саломов: “Муҳими жамоа ғалабаси”
“Бухоро” — “Навбаҳор” жамоалари учрашуви (3:2) сўнгида учрашув қаҳрамонларидан бири бухороликлар сардори Шавкат Саломов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Айниқса “Навбаҳор” жамоаси мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказиб, кескин қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Хайриятки шу куни омад биз томонда бўлиб, ғалаба қўлга киритдик.
- Ўйиндаги учта голли пас? Албатта бу натижага эришганимдан жуда хурсандман. Қолаверса, бунда ўша вазиятларни голга айлантирган жамоадошларимнинг ҳам маҳорати муҳим рол ўйнади. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Энг асосийси жамоамиз ғалабага эришди. Бу менинг шахсий рекордимдан анча устун туради.
“Навбаҳор” жамоаси ҳам яхши шаклланган команда экан. Ушбу жамоанинг кейинги ўйинларига омад тилайман, - дейди Шавкат Саломов.
“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар