UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  1 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

Шавкат Саидов: "Металлург" мавсумни муносиб ўтказди" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Металлург" мавсумни муносиб ўтказди"

“Металлург” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг фикрларини сўрадик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: Чемпионатнинг охирги турини ўз мухлисларимиз қаршисида ўтказаётганлигимиз боис фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушдик ва мақсадимизга эришдик. Бугун ўйинчиларимизнинг барчаси ўз зиммаларига юкланган вазифани мукаммал бажаришди. Албатта, ҳисоб бундан-да йирикроқ кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Агар футболчиларимиз яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишганида, пенальтиларни аниқ амалга ошира олганимизда. Бевосита мавсум ҳақида ҳам фикримни қисқача баён этиб кетадиган бўлсам, чемпионатни муносиб ўтказдик, дея оламан. Баъзи учрашувларда кучни тўғри тақсимлай олмаганимиз, бемавруд очко йўқотиш сабаб еттинчи ўринга тушиб қолдик. Лекин бу ҳам ёмон натижа эмас.

Мавсум давомидаги матбуот анжуманиларида таъкидлаб келдик, клуб олдига бу йил олтинчи-ўнинчи ўринлар оралиғидан жой эгаллаш вазифаси қўйилганди. Бу вазифани бажардик. Энг муҳими чиройли, ҳужумкор ўйин намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд этдик. Чемпионат тўпурарлари рўйхатида иккинчи поғонадан жой эгаллаган Зоҳид Абдуллаев клуб рекордини янгилади. Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди. Иқтидорли ёшларимиз Исломжон Қобилов, Жавоҳир Эсонқуловлар эса 19 ёшгача бўлган терма жамоамиз таркибида қитъа чемпионатида қатнашди. Хуллас, бу йилги мавсумдаги иштирокдан кўнгил тўлди. Энди, яна икки кундан кейин Тошкентда тўпланамиз. Қишки таътил олдидан ўйинчиларга ажойиб мавсум учун миннатдорчилик билдирамиз. Тўкин дастурхон атрофида жамланиб, кейинги мавсум режалари ҳақида гаплашиб оламиз.

Бугунги учрашувдаги рақибларимиз – “Нефтчи” жамоаси ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдираман. Фарғоналиклар ўз уйларидаги ўйинда ҳам, бугун Бекободда кечган учрашувда ҳам жиддий рақобат кўрсатишди. Бу клуб ўз номи, тарихига эга бўлган жамоа. Ўйлайманки, “Нефтчи” қаддини яна тиклаб олди. Улар кейинги мавсумларда бемалол юксак натижаларни ҳал этишга қодир. Бу йўлда фарғоналикларга омад тилайман, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика