UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  1 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  5 20:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  22 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  3 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   15

Шавкат Саидов: "Машъал" билан баҳс дурангга мос эди" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Машъал" билан баҳс дурангга мос эди"

"Машъал" - “Металлург” учрашувидан сўнг меҳмонлар жамоа бошлиғи Шавкат Саидов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Бугун мухлислар жуда қизиқарли ва муросасиз ўйиннинг шоҳиди бўлишди. Биринчи турда мағлубиятга учраган иккала жамоа ҳам ўз мухлисларини хурсанд этиш учун фақатгина ғалабани кўзлаб майдонга чиққанди. Аммо бугун омад “Машъал” футболчилари томонида бўлди. Биринчи таймда мезбонлар устунлик қилишган бўлишса, иккинчи таймда ташаббус бизнинг томонимизда эди. Пенальтидан фойдалана олмадик. Ундан кейин ҳам камида учта қулай вазиятни кўкка совурдик.

Бир сўз билан айтганда бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Учрашув натижаси дурангга мос эди. “Машъал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Айниқса жамоа дарвозабони ўйин қаҳрамонига айланди. Учинчи тур ўйинимиз қолдирилган. Юзага келаётган танаффус эҳтимол жамоамизга ижобий роль ўйнар. Кейинги турлардан эътиборан бекободликлар кўчасида ҳам байрам бўлишига умид қиламиз.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика