Шавкат Саидов: "Ғалаба иккала жамоага ҳам зарур эди"
15 июн 2017 10:11
Янгиликлар
Шавкат Саидов: "Ғалаба иккала жамоага ҳам зарур эди"
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК, жамоа бошлиғи: Мусобақа жадвалининг қуйи қисмида ёнма ён бораётган иккала жамоага ҳам ўзаро учрашувда ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Зеро бундай ўйинларда ютуқ даражаси олти очкога тенг, деб бежизга айтишмайди. Шу сабабдан ҳам “Обод”га қарши жиддий тайёрландик. Мураббийларимиз танлаган тактика иш берди. Тезкор киритган голларимиз эса вазифамизни енгиллаштирди. Яратилган вазиятларнинг барчасидан фойдаланганимизда ҳисоб бунданда йирикроқ бўлиши мумкин эди. Тўпураримиз Зоҳид Абдуллаевнинг ниҳоят “очилганидан” хурсандмиз.
“Обод” ўз майдонида анъанавий тарзда ҳужумкор футбол намойиш этадиган рақиб. Жамоанинг аксарият ўйинчилари ёш, ғайратли. Биз билан учрашувда уларга бироз тажриба етишмади деб ўйлайман. “Обод”га кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини тилаймиз, дейди Шавкат Саидов.
"Металлург" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар